Клуб янгиликлари

Академия жамоалари 16-БЎСМ билан ўйин ўтказишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол академияси жамоалари Тошкент шаҳар чемпионатида 16-БЎСМ билан баҳслар ўтказишди.

Олти ёш тоифасидан учтасида баҳслар кейинроққа қолдирилди. 2008 йил жамоалари ўртасидаги учрашувда 9:1 ҳисобида тарбияланувчиларимиз ғалаба қозонишди. 2005 йил жамоалари ўйинида 8:2 ҳисобида "Пахтакор" ёш футболчиларининг муваффақияти кузатилди. 2004 йил жамоаси рақиб устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди.