Клуб янгиликлари

Академия жамоалари "Спартак" билан ўйин ўтказишди

Клуб янгиликлари

Тошкент шаҳар чемпионатида "Пахтакор" футбол академияси жамоалари 4-тур учрашувларида "Спартак" Б жамоасига қарши майдонга тушишди.

Беш ёш тоифасида бўлиб ўтган беллашувларнинг тўрттасида ёш ўйинчиларимиз йирик ҳисобда ғалабаларни қўлга киритишди. 2006 ва 2007 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари 8:0 ҳисобида муваффақиятга эришишди.  2004 йил жамоаси 5:0, 2003 йил жамоаси 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 2005 йилда туғилган футболчиларимиз эса рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

"Пахтакор" - "Спартак" Б
2007 йил - 8:0
2006 йил - 8:0
2005 йил - 0:2
2004 йил - 5:0
2003 йил - 7:0