Клуб янгиликлари

“Персеполис” билан ўйинга тайёргарлик якунланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 6 май куни "Персеполис" билан уйдаги учрашув арафасида охирги машғулотни ўтказди.

Машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди. Садриддин Абдуллаев жароҳат сабабли, Достонбек Ҳамдамов эса дисквалификация туфайли майдонга туша олишмайди. Қолган футболчилар яхши ҳолатда ўйинга ҳозирлик кўришди.