Клуб янгиликлари

Чераннинг дубли олтинчи ғалабани келтирди

Клуб янгиликлари

Суперлига 7-турида "Металлург"ни қабул қилган "Пахтакор" Драган Чераннинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин "Шерлар"нинг ҳужумлари билан бошланди. Чераннинг боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. 11-дақиқада меҳмонларнинг илк зарбаси голга айланди. Исоқжонов тўпни жарима майдони ташқарисида қабул қилиб, кучли зарба билан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 0:1. Ҳисоб кейинги дақиқанинг ўзида тенглашди. Майдон марказидан ўйинни бошлаган жамоамиз ҳужумини Машарипов давом эттирди. У рақибнинг бир неча футболчиларини алдаб ўтиб, жарима майдони ичида тўпни Черанга оширди. Драган яқин масофадан бўш қолган дарвозага хотиржам зарба йўллади.

Шундан кейин Сергеев, Ҳамдамов, Машариповнинг хавфли зарбаларига аниқлик етишмади. 37-дақиқада яна Жалолиддиннинг фаоллиги эвазига "Пахтакор" олдинга ўтиб олди. Бир неча ўйинчини алдаб ўтган вазиятда Лобанов Машариповни йиқитди. Белгиланган пенальтини Черан аниқ амалга оширди - 2:1.

Танаффсдан сўнг жамоалар эҳтиёткор футбол намойиш қилишди. Шу сабабли дарвозаларга аниқ зарбалар кам йўлланди. Ғалабали натижани сақлаб қолган "Пахтакор" 19 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 2:1 (2:1)
1 май. "Пахтакор" стадиони. 3357 томошабин.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, А.Усмонов, Р.Шояхметов, Д.Раҳмонов.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Пахтакор": Қувватов, Комилов, Аъзамов, Симич, Алижонов, Ҳамробеков (Козак, 72), Сидиқов, Машарипов (Собирхўжаев, 63), Черан, Ҳамдамов, Сергеев (Синдаров, 86).
"Металлург": Лобанов, Отахонов, Йўлдошев (Исаев, 46), Исоқжонов (Тумасян, 80), Абдураҳимов, Муллажонов, Усмонов (Нуруллаев, 56), Тожиев, Андреев, Исматуллаев, Пардаев.
Голлар: Исоқжонов, 11 - 0:1. Черан, 12 - 1:1. Черан, 37-пен - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Йўлдошев, 27. Лобанов, 36. Исаев, 66.