Клуб янгиликлари

Жиззахда "Сўғдиёна" мағлуб этилди

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 6-турида "Пахтакор" Жиззахда муҳим ғалабага эришди.

"Сўғдиёна"га қарши учрашувда тўп ва ўйинни назорат қилишда жамоамиз яққол устунликка эга бўлди. Биринчи бўлимда мезбонлар асосан қарши ҳужумларда вазиятлар яратишга уринишди. Насриддинов, Рашидов ва Махарадзенинг зарбалари ноаниқ чиққан бўлса, жамоамиздан Машарипов ва Ҳамдамовнинг уринишлари кескин бўлди. Аммо мезбонлар посбони ўша ҳолатларда яхши ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлим бошидан ҳужумкорликни оширган "Шерлар" кетма-кет кескин вазиятлар яратишди. Бикмаев ва Ҳамдамовнинг аниқ зарбаларини ҳимоячилар қайтариб юборган бўлишса, Черан ҳамда Бикмаевнинг зарбалари устун ва тўсинга тегиб қайтди. 58-дақиқада Норхонов Кримецга ишлатган қўполлиги сабабли майдондан четлатилгач, "Пахтакор"нинг устунлиги янада ортди. 73-дақиқада ҳимоячилар қайтарган тўпни ўзига тўғрилаб олган Черан ажойиб зарбаси билан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди - 0:1. Орадан 10 дақиқа ўтгач, Ҳамдамовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Машарипов унумли фойдаланди - 0:2. Мезбонлар бунга охирги дақиқаларда Милинковичнинг пенальтидан урган голи билан жавоб қайтаришди.

Жиззахдаги ғалабадан кейин "Пахтакор" 16 очко билан турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда.

"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:0)
27 апрель. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 3723 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Ф.Норсафаров.
Назоратчи: Р.Айтеков.
"Сўғдиёна": Ш.Абдуллаев, Қулматов, Шойқулов, Э.Орипов, Махарадзе (Умиров, 59), Санжар Рашидов (Саҳоб Рашидов, 83), Норхонов, Болтабоев, Насриддинов (Нурматов, 61), Милинкович, Жўрабеков.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Сидиқов, Машарипов, Черан (Сергеев, 87), Ҳамдамов (Яхшибоев, 85), Бикмаев (Комилов, 90+4).
Голлар: Черан, 73 - 0:1. Машарипов, 82-пен - 0:2. Милинкович, 89-пен - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Насриддинов, 13. Норхонов, 55. Орипов, 61. Умиров, 90.
Четлатиш: Норхонов, 58.