Клуб янгиликлари

Дохада мағлубиятга учрадик

Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигаси 4-турида жамоамиз имкониятни бой берди.

"Садд" меҳмони бўлган "Шерлар" 87-дақиқага қадар дуранг натижа қайд этишаётганди, аммо охирги дақиқаларда омад мезбонларга кулиб боқди. 9-дақиқада Хави жарима зарбасидан фойдаланиб, ҳисобни очишга эришди. Кейин ташаббусга эришган "Пахтакор" бир қатор вазиятларни юзага келтирди. 30-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Аъзамов оширган тўпни Кримец боши билан дарвозага йўллади ва мувозанатни тиклади. Ушбу натижа ўйин охиригача сақланиб қоладигандек эди, аммо 87-дақиқада йўл қўйилган хато қимматга тушди. Бунайжа Хавининг пасидан унумли фойдаланиб, "Садд"га ғалаба келтирди.

"АЛ САДД" - "ПАХТАКОР" - 2:1 (1:1)
22 апрель. Доха. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони. 4692 томошабин.
Ҳакамлар: Жумпей Иида, Акане Яги, Караками Сатоши (Япония), Омар Муборак (Уммон).
Назоратчи: Садиқ Маҳюб (Фаластин).
Комиссар: Маи Хоанг (Вьетнам).
"Ал Садд": Саад Ал Шиб, Абдулкарим Ҳассан, Ҳамид Исмоил, Тариқ Салман, Буалим Ҳуҳи, Салим Ал Ҳажри (Жун Ву Ён, 77), Хави, Габи, Али Асадилла (Ёсир Иса, 65), Ҳасан Ал Ҳайдос, Бағдод Бунайжа.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Сергеев, 89), Машарипов, Черан, Ҳамдамов (Яхшибоев, 84), Бикмаев (Сидиқов, 62).
Голлар: Хави, 9 - 1:0. Кримец, 30 - 1:1. Бунайжа, 87 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Черан, 20. Қувватов, 32. Ҳамробеков, 37. Габи, 40. Ҳамид Исмоил, 58. Ҳамдамов, 69. Кримец, 89.