Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Жассим Бин Ҳамад" стадионида машғулот ўтказди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" якшанба куни Дохада расмий машғулот ўтказишди.

"Пахтакор"нинг бир соат давом этган машғулотида Қатарга етиб келган барча футболчилар иштирок этишди. Унда мураббийлар штаби ўйинчиларни жисмоний, тактик ва техник жиҳатлар устида шуғуллантиришди. Барча "Садд" билан ўйинга юқори кайфиятда тайёргарлик олиб борди.