Клуб янгиликлари

Ёшлар жамоамиздан йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси 4-турда Термизда "Сурхон"дан 4:0 ҳисобида устун келди.

Ўйин давомида ташаббус ёшларимиз тарафида бўлди. Дастлабки 20 дақиқада яхши ҳимояланган мезбонлар кейинчалик босимга дош бера олишмади. Кетма-кет ташкил этилган хавфли вазиятлар 34-дақиқада гол билан якунланди. Эркиновни жарима майдони ичида йиқитишгани сабабли белгиланган пенальтидан Маҳмудҳожиев унумли фойдаланди - 0:1. Биринчи бўлимда ушбу гол ягоналигини сақлаб қолди.

Иккинчи бўлим бошида Эркиновнинг ўзи дарвозага тўп киритди. Учрашувни жуда фаол ўтказган Йўлдошевнинг ажойиб юришини Ҳожимат аниқ зарбаси билан самарали якунлади. 67-дақиқада эса Ҳошимов жарима майдонида икки ҳимоячини алдаб ўтиб, узоқ бурчакни нишонга олди - 0:3. Ўйиндаги охирги голни Салимов жарима зарбасидан қўшиб берилган дақиқаларда урди. Шу тариқа "Пахтакор" ёшлари 4:0 ҳисобида йирик ғалабани тантана қилишди.

"СУРХОН" - "ПАХТАКОР" - 0:4 (0:1)
Ҳакам: Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
"Сурхон": Рўзиев, Кўчкилов (Шайдулов, 46), Маманоров (Ҳамзаев, 56), Нормуродов, Одилжонов, Тўраев (Қулматов, 61), Аҳмедов (Мустафақулов, 83), Арабов, Темиров (Аннаматов, 76), Ш.Йўлдошев, Солиев (Жўрабеков, 56).
"Пахтакор": Ҳамроев (Исақов, 73), Мирсаидов, Салимов, Эркинов, Синдаров (Розиев, 66), Маҳмудҳожиев (Мирзаев, 83), Иминов (Шамсиев, 78), Ҳошимов (Одилов, 80), Мухторов (Султонмуродов, 73), И.Йўлдошев (Турсунов, 61), Рамазонов.
Голлар: Маҳмудҳожиев, 34-пен - 0:1. Эркинов, 48 - 0:2. Ҳошимов, 67 - 0:3. Салимов, 90+2 - 0:4.
Огоҳлантиришлар: Аҳмедов, 33. Мухторов, 45+2.