Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Ал Садд" ўйинини ўтказиб юборманг!

Клуб янгиликлари

9 апрель куни Осиё Чемпионлар Лигаси 3-турида "Пахтакор" муҳим ўйинда Қатарнинг "Садд" клубини қабул қилади.

Баҳс 9 апрель, сешанба куни 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Мазкур ўйинда "Шерлар"ни қўллаб-қувватлаб туришга юртимиздаги барча футбол ишқибозларини таклиф этиб қоламиз. Бу беллашув биз учун катта аҳамиятга эга. Умид қиламизки, мухлислар "Пахтакор"га руҳий кўмак бериб, футболчиларни янада олдинга чорлай олишади. Демак, 9 апрель куни "Пахтакор" стадионида барча мухлисларни кутамиз.