Клуб янгиликлари

“Пахтакор” футзал жамоасидан ажойиб ғалаба

Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз 1-тур 2-учрашувида “Динамо”ни 8:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

 

Ўйинда тўлиқ устунлик қилган жамоамиз 8:2 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан аввал эса бош мураббий Равшан Ражабов туғилган куни билан табрикланди. Унинг шогирдлари эса ўйинда энг яхши совғани тақдим этишди – чиройли ўйин ва ғалаба. Чориев ва Ражабовнинг биттадан, Ирсалиев, Абдувалиев ва Шавкатовнинг иккитадан голлари жамоамизга 8:2 ҳисобида ютуқ келтирди.

 

Бугун ўтадиган 3-баҳсда “Пахтакор” АГМК билан беллашади. Мазкур беллашув 16:00да “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бошланади. Муҳим учрашувда “Пахтакор”ни қўллаб-қувватлашга ишқибозларни чақириб қоламиз.

 

“Пахтакор” – “Динамо” 8:2. 132 томошабин

Ҳакамлар: Н. Афиногенов, Ҳ. Музаффаров, А. Рубаков, С. Петров

Назоратчи: В. Шашков

Голлар: Даврон Чориев (10), Илҳом Ражабов (18), Дилшод Ирсалиев (20, 26), Авазбек Абдувалиев (27, 28), Дилмурод Шавкатов (36, 38) – Ҳушнур Эркинов (12), Феруз Фаҳриддинов (20)

“Пахтакор”: Акмал Ҳазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Феруз Фаҳриддинов, Дилмурод Шавкатов, Даврон Чориев.

Захира: Илҳом Ражабов, Муҳаммад Зоиров, Мақсуд Файзуллаев, Авазбек Абдувалиев, Фаҳриддин Самегов, Равшан Элибоев.