Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Ўйин охирида характер кўрсата олдик"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи учрашувдан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни трибунадан томоша қилиш ажойиб бўлди. Албатта, уч очко доим муҳим. Аммо бугун ҳам, "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам биринчи голдан кейин негадир майдонда дам олишни хоҳлагандек ўйнаяпмиз. Иккинчи бўлимда голдан кейин кўп нарса ўзгарди. "Насаф"нинг қарши ҳужумлари жуда ҳам хавфли чиқди. Уларнинг асосан қарши ҳужумларда ўйнашини кутгандик. Улар ҳимояда ўйнашди, сабр қилишди ва ҳужумларга ўтишди. Ўйин охирида яна ташаббусга эришдик. Комиловнинг жуда яхши зарбасидан сўнг ғалабани қўлга киритдик. Футболчилар характер кўрсата олишди.

Футболчиларни руҳлантириш? Бу Суперлига, уларни руҳлантириш шарт эмас. Олдинда Чемпионлар Лигаси ўйини борлиги халал бергандир, эҳтимол. Бундай паллада барибир фикр бўлинади.

Бугун Алижоновга дам олиш имкониятни яратиб бердим. Кам майдонга тушаётганларга имконият бердим. Ротация қилиш осон эмас. Барча етарлича потенциалга эга. Козакка ўз жойи бўлмаса ҳам ҳимоя марказида ўйнаётгани учун катта раҳмат айтаман. Бу позицияда ўйнаш осон эмас. Айниқса, бугун тезкор футболчиларга қарши ўйнашга тўғри келди.

Симич ва Аъзамов "Ал Садд" билан ўйинга тайёр бўлишадими? Ҳозирча аниқ бир нима дейиш қийин. Кримец ўйнамайди, сариқ карточкалари бор. Шу боис марказий ҳимоя ҳақида қаттиқ бош қотирамиз ва зарур қарорга келамиз.

Мухлисларга раҳмат айтаман, улар ажойиб муҳит ҳосил қилишди. Умид қиламанки "Ал Садд" билан ўйинимизда бундан ҳам кўпроқ одам бўлади.