Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз мавсумни ғалаба билан бошлади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзалчилари 1-турнинг биринчи учрашувида "Бухоро"дан устун келишди.

Тошкентда бўлиб ўтаётган 1-тур ўйинларини Равшан Ражабов шогирдлари "Бухоро"га қарши учрашув билан бошлашди. Ўйинда яхшироқ ҳаракат қилган футзалчиларимиз ғалаба қозонишди. Ражабов, Абдувалиев ва Шавкатов томонидан киритилган тўплар дастлабки уч очкони келтирди.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 3:2 (2:0)
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Фахриддинов, Шавкатов, Чориев, Ражабов.
Захира: Ирсалиев, Зоиров, Файзуллаев, Абдувалиев, Самегов, Элибоев, Дилшодов.
Голлар: Ражабов 7, Абдувалиев 11, Шавкатов 28 - Саидов 21, Бобоев 30.