Клуб янгиликлари

Ёшларимизда дуранг

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-21 жамоаси 3-турда "Насаф" билан голсиз дурангга ичзо чекди.

Учрашув мобайнида устунлик ёш ўйинчиларимиз тарафида бўлди. Лекин яратилган вазиятлардан фойдаланишда аниқлик етишмади. Баъзи ҳолатларда зарба беришда шошиш кузатилди. Биринчи бўлимда Эркинов ва Маҳмудҳожиевнинг аниқ зарбаларини рақиб дарвозабони қайтариб қолди. Яна бир ҳолатда ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғидан тепиб юборишга улгурди.

Танаффусдан кейин яққол ташаббусга эга бўлган "Пахтакор" кўп ҳужумлар ташкил этди, аммо охирги зарба ёки узатмада хатолар кузатилди. Натижада 0:0 ҳисоби ўйин якунигача ўзгармай қолди.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" 0:0
"Пахтакор": Суюнов, Мирсаидов, Йўлдошев, Шамсиев, Салимов, Эркинов, Маҳмудҳожиев, Рамазонов, Розиев (Эргашев, 63), Турсунов, Мухторов.
"Насаф": Неъматов (Сойибов, 76), Алиқулов, Шокиров (Миров, 81), Х.Саъдуллаев (Ҳасанов, 89), Нуриддинов, Норчаев, Тўраев (Турдалиев, 46), Зоиров (Давронов, 46), Насруллаев, Юсупов, С.Саъдуллаев.
Огоҳлантиришлар: Шамсиев, 37. Мирсаидов, 50. Сойибов, 87.