Клуб янгиликлари

Ўн икки нафар футболчимиз терма жамоаларга чақирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг ўн икки нафар футболчиси терма жамоалар сафига жўнаб кетди.

Санжар Қувватов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов, Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов ва Марат Бикмаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Хитойда ўтказиладиган халқаро турнирда қатнашишади.

22 март, 16:35
Уругвай - Ўзбекистон

25 март
Ўзбекистон - Хитой/Таиланд

Марко Симич Черногория терма жамоаси таркибида 2020 йилги Европа чемпионати саралаш баҳсларида Болгария ва Англия терма жамоаларига қарши учрашувларда иштирок этади.

22 март, 22:00
Болгария - Черногория

26 март, 00:45
Черногория - Англия

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибига Осиё чемпионати саралаш босқичида қатнашиш учун Умид Ҳамроев, Ҳожиакбар Алижонов ва Жасур Яхшибоев чақирилган. Баҳслар "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон

26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон