Клуб янгиликлари

Жалолиддин Машарипов: “Финалга тенг яна бир ўйинда майдонга тушамиз”

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов 1-турдаги Тошкент дербиси олдидан ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Пахтакор" мавсумни жуда яхши бошлади деб айта оламан. Шу пайтгача биз деярли тўртта финал ўйинида майдонга тушдик. Мавсумни шундай ўйинлар билан бошлашимизга тўғри келди. Энди худди шундай мақомда яна бир учрашув ўтказамиз. Бешинчи учрашувимиз ҳам финалга тенг баҳсга айланади.

"Локомотив" яхши жамоа ва улар билан ўйнаш бизга доим ёқади. Мухлисларни биз чиройли ўйин ва ғалабалар билан стадионга қайтаришни мақсад қилганмиз. Улардан стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраб қоламан.