Клуб янгиликлари

"Пахтакор" мухлисларни дербига чорлайди!

Клуб янгиликлари

16 март куни "Шерлар" Суперлигадаги мавсумни бошлашади.

Биринчи турда жамоамиз Тошкент дербисида "Локомотив"га қарши майдонга тушади. Ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар охирги йиллларда чемпионатимиздаги энг кескин ўйинларга айланиб улгурди.

Мавсумни Чемпионлар Лигасида 4 учрашув билан бошлаган "Шерлар" энди Суперлигада ҳам муваффақиятли юриш учун бор кучларини беришга тайёр ҳолатда туришибди. 16 март куни барча футбол ишқибозларини "Пахтакор" стадионига чорлаймиз. Шу куни ўйин бошланишидан аввал Суперлига-2019 мавсумининг очилишига бағишланган бадиий дастур ўтказилади. Энг муҳими эса 18:00да "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги дерби старт олади. Бизни шиддатли, ҳужумкор ва кескин футбол кутиб турганига шубҳа йўқ.

Ишқибозларни 16 март, шанба куни "Пахтакор" стадионига чорлаймиз. Умид қиламизки, "Ал Аҳли"га қарши ўйиндаги бўлганидек бу сафар ҳам кўп минг сонли мухлислар футболчиларимизни ажойиб тарзда олға чорлаб туришади.

"Пахтакор" барча футбол ишқибозларини "Пахтакор"га чорлайди. 16 март, 18:00. Дербида жамоамизни қўллаб-қувватланг!