Клуб янгиликлари

"Пахтакор" тақдимот маросимига таклиф этади

Клуб янгиликлари

14 март, пайшанба куни "Пахтакор" таркибига янги келиб қўшилган футболчилар Суперлига бошланиши олдидан расман таништирилади.

Тақдимот маросими "Пахтакор" стадионида соат 14:00да бошланади. Ушбу маросим ноодатий тарзда ўтказилади. Унда янги футболчилар академия тарбияланувчилари билан майдонда футбол ўйнашади ва тақдимот шу тарзда амалга оширилади.

Барчани ушбу маросимга таклиф этиб қоламиз.