Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ўйинга тайёргарликни "Жар"да якунлади

Клуб янгиликлари
"Шерлар" "Ал Аҳли" билан баҳс арафасида "Жар" стадионида машғулот ўтказишди.

Машғулотда асосий таркибдаги барча футболчилар қатнашишди. Таркибда дисквалификация қилинган ўйинчилар йўқ. Шу сабабли мураббийлар бор кучи билан ўйнашга тайёр футболчилар хизматидан фойдалана олишади. Учрашувдан аввал одатий тарзда жисмоний машқлар билан биргаликда рақиб ўйинига мосланган турли тактик жиҳатлар устида ишланди.