Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви 16 мартга қолдирилди

Клуб янгиликлари

Суперлига-2019 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” - “Локомотив” учрашуви 8 март, жума куни бўлиб ўтиши белгиланган эди.

4 ва 5 март кунлари Чемпионлар Лигасида майдонга тушган ушбу жамоалар 11-12 март кунлари яна халқаро мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Жамоаларнинг Чемпионлар Лигасига яхшироқ тайёрланишлари мақсадида ПФЛ мазкур баҳсни 8 мартдан 16 мартга қолдиришга қарор қилди.

Демак, мавсумдаги биринчи Тошкент дербиси 16 март куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.