Клуб янгиликлари

Теҳронда дуранг ўйнадик

Клуб янгиликлари
Чемпионлар Лигаси 1-турида "Пахтакор" "Персеполис" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

ОЧЛнинг ўтган мавсум финалчисига қарши учрашувда яхши ўйин намойиш қилган "Шерлар" Тошкентга бир очко билан қайтишди. Ҳужумкор тарзда баҳсни бошлаган "Пахтакор" 5-дақиқада ҳисобни очди. Машариповнинг узатмасидан сўнг Чераннинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди, Бикмаев қайтган тўпни дарвозага жойлади. Бир оз ўтгач, Чераннинг зарбасини Бейранванд бартараф қилди. 25-дақиқада мезбонлар Будимирнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Бўлим якунида "Персеполис" посбони Абдуллаевнинг аниқ зарбаси йўлига ҳам ғов бўлди.

Иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда жамоамизда имкониятлар юзага келди, аммо улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйилди. Эронда дуранг ўйнаган "Пахтакор" 12 март куни Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига қарши 2-тур учрашувини ўтказади.

"ПЕРСЕПОЛИС" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (1:1)
5 март. "Озоди" стадиони. 46280 томошабин.
Ҳакамлар: Аднан Муҳаммад Тума, Аҳмад Моаннес Нади, Муҳаммад Мустафо Ҳассан (Иордания), Қосим Матар (Уммон).
Ҳакамлар назоратчиси: Мишель Хананиа (Фаластин).
Комиссар: Санжай Кумар (Ҳиндистон).
"Персеполис": Бейранванд, Ҳалилзода, Ҳуссайни, Ресан (Рафейи, 88), Нуроллоҳи, Тўроби, Камябиниа, Шири, Будимир (Неъмати, 71), Нодири, Алипур.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Собирхўжаев (Симич, 85), Абдуллаев, Ҳамдамов, Машарипов (Сидиқов, 77), Черан, Бикмаев (Сергеев, 60).
Голлар: Бикмаев, 5 - 0:1. Будимир, 25 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Алижонов, 21. Сайфиев, 22. Тўраби, 70. Ҳуссайни, 75. Кримец, 90+6.