Клуб янгиликлари

"Персеполис" - "Пахтакор" учрашувини Перера бошқаради

Клуб янгиликлари

5 март куни "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 1-турида Теҳронда "Персеполис" меҳмони бўлади.

Учрашув Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган "Озоди" стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Беллашувни Шри-Ланкадан ҳакам Хеттикамканамге Перера бошқариб боради. У илгари бирор марта "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларни бошқариб бормаган. "Персеполис"нинг эса ўтган мавсум "Ал Садд"га қарши баҳсларида ишлаган.