Клуб янгиликлари

"Персеполис" қандай жамоа?

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси 1-турида 5 март куни "Персеполис" меҳмони бўлади.

"Персеполис" нафақат Эрон, балки Осиёда ҳам энг машҳур жамоалардан бири ҳисобланади. Жамоа уй ўйинларини ўтказадиган "Озоди" стадиони аксарият учрашувлар пайтида ишқибозлар билан тўлади. Охирги икки мавсумда жамоа Чемпионлар Лигасида ҳам ўзини кўрсатиб, камида ярим финалгача етиб келди. Ўтган мавсумда эса финалда "Кашима Антлерс"га имкониятни бой бериб қўйди.

"Персеполис" ҳозирга қадар Эрон чемпионатида 11 марта, Эрон Кубогида эса 5 бор ғалаба қозонган. Осиё Кубок эгалари Кубогида 1991 йил зафар қучган. Чемпионлар Лигасида эса 5 ярим финал ва бир бор финалда ўйнаган.

2015 йилдан буён теҳронликларни хорватиялик мутахассис Бранко Иванкович бошқармоқда. У Эрон чемпионатида кетма-кет икки бор зафар қучиб, Чемпионлар Лигасида юқори натижаларни қайд этиб келмоқда.

Жамоа сафидан Алиризо Бейранванд, Саид Жалол Ҳуссайни, Меҳри Тўроби, Али Алипур каби маҳаллий юқори савиядаги футболчилар ўрин олган. "Персеполис"нинг Чемпионлар Лигаси учун рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар
1. Алиризо Бейранванд
12.Абулфазл Дарвишванд
44. Бозидар Радошевич (Хорватия)

Ҳимоячилар
3. Шожаи Ҳалилзода
4. Саид Жалол Ҳуссайни
13. Ҳуссайн Маҳини
15. Муҳаммад Ансари
17. Меҳди Шири
28. Муҳаммад Нодири
38. Саид Эҳсон Ҳуссайни
69. Али Мослаҳ Таклими

Ярим ҳимоячилар
2. Омид Алишоҳ
5. Башар Ресан (Ироқ)
7. Суруш Рафеи
8. Аҳмад Нуроллоҳи
11. Камолиддин Камябиниа
18. Муҳсин Рабихон
21. Адам Неъмати
26. Саид Ҳуссайнпур
88. Сиамак Неъмати

Ҳужумчилар
9. Меҳри Тўроби
10. Меҳди Шарифи
19. Марио Будимир (Хорватия)
23. Муҳаммад Амин Асади
66. Саид Карими
70. Али Алипур