Клуб янгиликлари

"Пахтакор" назорат ўйинида ғалаба қозонди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" назорат учрашувида "Динамо"ни кичик ҳисобда доғда қолдиришди.

Ўйинда мураббийлар аввалги беллашувда асосий таркибдан ўрин олмаган футболчилар ҳолатини синовдан ўтказишди. Жамоамиз ташаббуси остида ўтган баҳс тақдирини 43-дақиқада Игорь Сергеев томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. У бирга-бир вазиятда рақиб посбонини алдаб ўтиб, бўш дарвозага тўпни йўллади.

"Пахтакор" навбатдаги учрашувни 5 март куни Теҳронда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-турида "Персеполис"га қарши ўтказади.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" - 1:0
"Пахтакор": Ҳамроев (Эргашев, 46), Салимов, Аҳмадов, Асқаров, Козак, Раҳматуллаев (Синдаров, 64), Собирхўжаев, Абдураҳимов (Маҳмудҳожиев, 64), Сидиқов (Иминов, 46), Яхшибоев, Сергеев.
Гол: Сергеев, 43 - 1:0.