Клуб янгиликлари

Осиё клублари мусобақаларида "Пахтакор" тўпурарлари

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Осиё клублари турнирларида энг кўп ўйин ўтказган Ўзбекистон жамоаси саналади.

Жамоамиз футболчилари орасида халқаро учрашувларда энг кўп тўп киритган ўйинчилар рўйхатига назар ташласак, унда Леонид Кошелев ва Зайниддин Тожиевнинг пешқадамлик қилаётганини кўришимиз мумкин. Улар 12тадан голга муаллифлик қилишган. Шуҳрат Мақсудов ва Анвар Солиев ҳисобида 9тадан гол мавжуд. Фаолиятини клубимизда давом эттираётганлар орасида Игорь Сергеев энг сермаҳсул футболчи ҳисобланади. Игорь рақиблар дарвозасини 8 бор ишғол қилишга эришган.