Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Ироқ клубларига қарши статистикаси

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Осиё клублар мусобақаларида Ироқ жамоаларига қарши 5 ўйинда майдонга тушишган.

2003 йил "Ал-Талаба" билан Тошкентда ўтган учрашувда 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган. 2005 йил "Завра" билан гуруҳ босқичида кечган беллашувларда ироқликлар муваффақиятга эришишган. Ўйинларда 2:1 ва 1:0 ҳисоби кузатилган. 2008 йил эса "Арбил"га қарши гуруҳ босқичидаги баҳсларда "Пахтакор" устунроқ эканини кўрсатган. Тошкентда 2:0, сафарда 5:1 ҳисобида ғалабалар қўлга киритилган.

Умумий 5 ўйинда 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этилиб, Ироқ клублари дарвозасига 11 гол урилган ва 4 тўп ўтказиб юборилган.