Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Эребру" билан дуранг ўйнади

Клуб янгиликлари

БАА йиғини доирасида "Шерлар" иккинчи ўртоқлик учрашувида дурангга имзо чекишди.

Швеция юқори дивизиони вакили "Эребру"га қарши ўтган беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда Швеция жамоаси икки бор ҳисобда олдинга ўтиб олди. Рақиб киритган тўпларга Комилов ва Машарипов голлари билан жавоб беришди. Шу тариқа БАА йиғинида режалаштирилган икки учрашув ўтказилди. "Пахтакор" 6 февраль куни кечки пайт Тошкентга етиб келади ва 12 февралда Осиё Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичида "Эйр Форс" жамоасига қарши баҳсга тайёргарликни давом эттиради.

"ПАХТАКОР" - "ЭРЕБРУ" - 2:2 (1:1)
"Пахтакор": Қувватов, Комилов, Симич, Кримец, Алижонов, Абдуллаев, Раҳматуллаев, Ҳамдамов, Черан, Яхшибоев, Бикмаев.
Захира: Эргашев, Аъзамов, Сайфиев, Салимов, Синдаров, Аҳмадов, Сергеев, Иминов, Машарипов.
"Эребру": Янссон, Лоренцссон, Брорссон, Бёркман, Бёрквист, Герзиц, Мартенссон, Гранлунд, Омо, Бойе, Бертилссон.
Голлар: Бойе, 25 - 0:1. Комилов, 35 - 1:1. Рогич, 50 - 1:2. Машарипов, 75 - 2:2.