Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Эйр Форс" учрашувини ўтказиб юборманг!

Клуб янгиликлари

12 февраль куни "Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичида Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашувдаги ғалаба плей-офф босқичида ўйнаш имкониятини тақдим этади. Шу сабабли беллашув катта аҳамият касб этади. Ироқ клуби сўнгги уч мавсумда ОФК Кубогида кетма-кет ғолибликни қўлга киритган. Демак, баҳснинг кескин ўтишига шубҳа йўқ.

"Пахтакор" ва "Эйр Форс" жамоалари ўртасидаги ўйин 12 февраль, сешанба куни "Пахтакор" стадионида 15:00да бошланади. Чипталар 5 февралдан сотувга чиқарилиши мўлжалланган.