Клуб янгиликлари

Искандеров, Безерра ва Гонсалвеш "Пахтакор"ни тарк этди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футболчилари фаолиятларини бошқа жамоаларда давом эттиришади.

"Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Жамшид Искандеров эркин агент сифатида "Локомотив" билан шартнома имзолади. Бразилиялик Тиаго Безерра ҳам эркин агент мақомида Қатарнинг "Ал Хор" клуби сафига кўчиб ўтди. Португалиялик Исмоил Гонсалвеш эса Теҳроннинг "Истиқлол" клубига  трансфер қилинди. У янги жамоаси ихтиёрига етиб бориб улгурди. Гонсалвеш "Пахтакор"даги фаолияти учун барчага миннатдорчилик билдириб, жамоамизга ушбу мавсумда омад тилаб, ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор" футбол клуби ушбу футболчиларга келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилайди.