Клуб янгиликлари

Тожиев, Лобанов, Андреев, Исматуллаев ва Отахонов "Металлург"га ўтди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бир қатор футболчилари билан хайрлашди.

Жамоамиз сафида охирги мавсумларда энг тажрибали футболчига айланган, кўп марта Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида зафар қучган Камолиддин Тожиев эркин агент сифатида "Металлург"га кўчиб ўтди. Клуб раҳбарияти ва мухлислар номидан Тожиевга "Пахтакор"даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз.

Александр Лобанов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев ва Аббос Отахонов эса бекободликлар сафига трансфер қилинди. Шунингдек, Суҳроб Нуруллоев ва Иброҳим Йўлдошев "Металлург"га ижарага берилди. Биз ушбу футболчиларга янги жамоаларидаги фаолиятлари омадли чиқишини тилаб қоламиз.