Клуб янгиликлари

U-14 жамоасининг Минскдаги рақиблари маълум

Клуб янгиликлари

29 январда Минскда «Minsk Cup» 2019 халқаро турнири бошланади.


Академиямизнинг 2005 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари мазкур мусобақада иштирок этишади.


Жамоамиз “В” гуруҳидан ўрин олди. Нижний Новгороднинг ОЗСМ-8, Кемеровонинг “Янтарь” ва Киевнинг “Динамо” клублари вакиллари билан майдонга тушадиган Фарҳод Нишонов шогирдлари кейин плей-оффда баҳсларни давом эттириши мумкин бўлади. 29 январь куни дастлабки учрашув ОЗСМ-8 жамоасига қарши ўтказилса, 30 январь куни икки ўйин ўтказилади. Гуруҳ босқичидаги натижалар асосида навбатдаги учрашувлардаги рақиблар аниқланади.


29 январь

ОЗСМ-8 — Пахтакор

30 январь

Янтарь – Пахтакор

30 январь

Динамо Киев — Пахтакор