Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида "Андижон" мағлуб этилди

Клуб янгиликлари
"Жар" стадионида ўтган назорат беллашувида "Пахтакор" "Андижон"дан устун келди.

Ўйинда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "Шерлар" рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилишди. Биринчи бўлимда Черан боши билан дарвозага тўп киритган бўлса, танаффусдан кейин Сидоров орадаги фарқни оширди. Аҳмадов, Гонсалвеш, Комилов ва Сидоровга бир неча вазиятларда аниқлик етишмади.

Тошкентда 24 январь куни йиғинни якунлайдиган "Пахтакор" 25 январда БААга хориж йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетади.

"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 2:0 (1:0)
"Пахтакор": Исоқов, Комилов (Козак, 67), Симич (Асқаров, 67), Аъзамов (Абдураҳмонов, 67), Салимов, Аҳмадов (Аҳмедов, 46), Собирхўжаев (Синдаров, 67), Черан (Иминов, 46), Гонсалвеш (Розиев, 67), Абдураҳимов (Собиржонов, 67), Сидоров.
Голлар: Черан, 21 - 1:0. Сидоров, 60 - 2:0.