Клуб янгиликлари

"Пахтакор" машғулотларга қайтди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" 2019 йилги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.

Янги йил байрамидан кейин "Жар" стадионида машғулотлар бошлаб юборилди. Миллий терма жамоанинг Осиё Кубогидаги иштироки, олимпия терма жамоаси йиғини сабабли 7 нафар футболчи жамоа билан бирга бўлмайди. Легионерлардан шартномаси якунланган Тиаго Безерра билан музокара олиб борилмоқда. Қолган футболчилар йиғинга қўшилиб улгуришди. Ўтган мавсумни бошқа клубларда ижарада ўтказган футболчилар ҳам машғулотларда қатнашишмоқда.