Клуб янгиликлари

"Пахтакор" мухлислар клуби - энг фаол!

Клуб янгиликлари
Жамоамиз ишқибозлари 2018 йил энг фаол мухлислар клуби сифатида совринга лойиқ кўрилди.

ПФЛ томонидан 2018 йил учрашувларида "Пахтакор"ни фаол тарзда қўллаб-қувватлаб турган жамоамиз мухлислари энг фаол мухлислар клуби деб топилди ва соврин билан тақдирланди.

"Пахтакор" футбол клуби номидан жамоамизнинг барча ишқибозларига биз билан бирга эканликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.