Клуб янгиликлари

"Локомотив" - "Пахтакор" ўйини превьюси

Клуб янгиликлари
Суперлиганинг 31-турида "Пахтакор" бугун "Локомотив" меҳмони бўлади.

Чемпионатлар доирасида жамоалар 30-марта тўқнаш келишади. Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

Ўтган 29 ўйиннинг 17тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 7 беллашув дуранг билан тугаб, 5 тўқнашувда рақиб устун чиққан. Гол уриш борасида жамоамизнинг кўрсаткичи сезиларли даражада яхшироқ - 60:27. Рақиб устидан қўлга киритилган энг йирик ғалаба 7:1 натижасидан иборат. "Локомотив" майдонида 14 учрашувдан 8тасида жамоамиз ютуққа эришган. 4 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.

"Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 26 ноябрь, душанба куни "Локомотив" стадионида 18:00да бошланади. Жамоамизнинг содиқ мухлисларини муҳим беллашувда "Шерлар"ни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз!