Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар лигасида 8-бор чемпионга айланди

Клуб янгиликлари

Ёшлар жамоамиз муддатидан олдин Ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритиб улгурди.

Бунгача "Пахтакор" 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2010 ва 2012 йилларда ёшлар лигасида мавсумни энг юқори поғонада якунлашганди. Бу сафар эса 8-чемпионлик қўлга киритилди. Ушбу кўрсаткич бўйича "Пахтакор" 7 чемпионликка эга "Нефтчи"дан ўтиб кетди. "Бунёдкор" ёшлари 5 бор ғолибга айланганлар.

Мавсумни барқарор ўтказган "Пахтакор" ёшлар жамоаси 6 йиллик танаффусдан кейин яна лиганинг энг кучли жамоаси номини ўзига қайтариб олди. Ушбу муваффақият қўлга киритилишида клуб раҳбариятидан тортиб академия ходимларининг хизматларигача эътироф этиб ўтиш лозим. Станислав Кудряшов бошчилигидаги жамоа мавсум тугашидан 4 тур аввал пешқадамликни нақд қилиб қўйишга эришди.