Клуб янгиликлари

U-13 жамоаси мамлакат чемпионлигини қўлга киритди

Клуб янгиликлари

2005 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди.

Ҳудудлар терма жамоалари ўртасида ўтказилган республика биринчилигида Тошкент шаҳри шарафини Бахтиёр Нуралиев бошчилигидаги "Пахтакор" тарбияланувчилари ҳимоя қилишди. Улар турнирда барча рақиблардан устун келган ҳолда ғолиб чиқишди. Финалда Тошкент вилояти термасига қарши майдонга тушган ёш футболчиларимиз 3:0 ҳисобида муваффақият қозонишди ва бош соврин соҳибига айланишди.