Клуб янгиликлари

"Металлург" билан ўйинга тайёргарлик якунланди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" Суперлига 30-тури олдидан "Металлург"га қарши баҳсга тайёргарликни "Жар" стадионида ниҳоясига етказди.

Машғулотда асосий таркибдаги барча футболчи мураббийлар штаби бошчилигида бир соатча вақт мобайнида шуғулланди. Таркибда жароҳат олган ўйинчилар йўқ. Дисквалификация сабабли Марко Симич беллашувни ўтказиб юборишга мажбур. Жамоа одатий чигалёзди машқларидан сўнг тўп билан ишлаш машқларига эътибор қаратди. Мавсум охиридаги муҳим учрашувлардан бирига ҳозирлик кўриш шу тариқа якунланди.