Клуб янгиликлари

U-15 жамоаси халқаро турнир ғолиби бўлди

Клуб янгиликлари
2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Қозоғистонда ўтказилган халқаро мусобақада зафар қучишди.

Давлат арбоби Нурлан Каппаров хотирасига бағишланган турнирда Дмитрий Ан шогирдлари беш учрашувнинг барчасида рақибларни доғда қолдиришди. Тожикистон, Украина, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг икки жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинларда академиямиз тарбияланувчилари ҳужумкор ва сермаҳсул футбол намойиш этилгани билан ажралиб туришди. Аббос Файзуллаев турнирнинг энг яхши футболчиси, Аббос Эргашбоев энг яхши ҳужумчи деб топилди. Қуйида жамоамиз қайд этган натижалар билан танишинг:

"Пахтакор" - "Орзу" (Тожикистон) - 6:0
"Пахтакор" - Шимкент РОСММ - 8:1
"Пахтакор" - "Жас Қиран" Алмати - 7:1
"Пахтакор" - Днетропетровск ФМ - 3:2
"Пахтакор" - "Дордой" (Қирғизистон) - 4:2

Тақдирлаш маросимида "Қайрат" футболчиси Андрей Аршавин иштирок этиб, совриндорлар билан эсдалик учун суратга тушди.