Клуб янгиликлари

"Бухоро" - "Пахтакор" ўйини превьюси

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 29-турида "Пахтакор" "Бухоро" меҳмони бўлади.

"Бухоро" юқори лигада энг кўп ўйнаган жамоалардан бири саналади. Шу сабабли "Шерлар" мазкур клубга қарши чемпионатлар доирасида 53 бор майдонга тушишган. Уларнинг 37тасида жамоамиз зафар қучиб, 9тасида дуранг ўйнаган. 7 беллашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Рақиб дарвозаси 111 бор ишғол қилиниб, 36 гол ўтказиб юборилган.

Бухородаги 26 беллашувда "Пахтакор" 13 ғалаба, 7 дуранг ва 7 мағлубиятни қайд этган. Энг йирик ғалабамиз 2005 йил кузатилган. Ўшанда рақиб 8:0 ҳисобида доғда қолдирилган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 5 ноябрь, душанба куни "Бухоро" стадионида 18:00да бошланади.