Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - ёшлар лигаси ғолиби!

Клуб янгиликлари
Станислав Кудряшов бошчилигидаги "Пахтакор" ёшлари мавсум тугашига 4 тур қолганда ғолибликни расмийлаштирди.

Ўйинда ташаббусга эга бўлган ёшларимиз рақибни 4:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Ёшлар лигаси тўпурари Маҳмудҳожиев ҳисобига икки гол ёзилган бўлса, Абдураҳмонов ва Собиржонов биттадан тўп киритишди. Мавсумни барқарор ва ишончли ўтказаётган ёшлар жамоаси шу тариқа мавсум якунидан 4 тур олдин ғолибликни расмийлаштиришга улгурди. Очколар бўйича етиб олиши мумкин бўлган "Қизилқум"дан ўзаро учрашувларда устун эканимиз сабабли энди ҳеч бир жамоа "Пахтакор"га етиб ололмайди.

Ушбу муваффақият билан "Пахтакор" ёшлар жамоасининг барча аъзоларини табриклаймиз. Улар келажакда жамоанинг асосий таркибида ҳам шундай ғалабаларга эришишини тилаб қоламиз. 

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 4:1 (1:1)
"Пахтакор": Ҳамроев, Йўлдошев, Эркинов, Талхатов, Иминов, Маҳмудҳожиев, Собиржонов, Синдаров, Асқаров, Г.Аҳмедов, Абдураҳмонов.
Захира: Исоқов, Мухторов, Мирсаидов, Эргашев, Рамазонов, М.Йўлдошев, Ғанихонов.
"Навбаҳор": Маматхонов, Олимжонов, Юнусов, Абдуллаев, Валихонов, Тошмирзаев, Никач, Оқназаров, Нишонбоев, Ҳамидов, Аҳмадалиев.
Захира: Абдувоҳидов, Холдоралиев, Собиров, Маматвалиев.
Голлар: Маҳмудҳожиев 3, 60-пен, Абдураҳмонов 71-пен, Собиржонов 82-пен - Оқназаров 9.