Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 14-бор Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайди

Клуб янгиликлари

Ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" 13 марта финалларда иштирок этган.

Кубокда 20 бор ярим финалга чиқиб, шуларнинг 14тасида "Пахтакор" финалга йўлланмани қўлга киритган. Финалларнинг 11тасида муваффақиятга эришилганини эслатиб ўтамиз. Ҳал қилувчи баҳсларда атиги икки бор "Шерлар" мағлубиятга учрашган. 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009 ва 2011 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган.

Охирги марта "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги финалида 2011 йил ўйнаган ва ўшанда "Насаф"дан 3:1 ҳисобида устун келган.

АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги финал ўйини 28 октябрь куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида соат 15:00да бошланади.