Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйини превьюси

Клуб янгиликлари
Суперлиганинг 27-турида мухлислар "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисига гувоҳ бўлишади.

Тошкентнинг икки энг совриндор жамоаси ўзаро чемпионатлар доирасида 24 бор тўқнаш келган. "Шерлар" 7 беллашувда зафар қучишган, 8 ўйинда "Бунёдкор" ғолиб чиққан. 9 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. Сафарда 2 ғалаба, 3 дуранг ва 7 мағлубият кузатилган. Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида совринли ўринлар учун курашни давом эттиришмоқда. Бу эса беллашув аҳамиятини икки баравар оширади десак муболаға бўлмайди.

Рақибга қарши беллашувларда "Пахтакор" тўпурари Игорь Сергеев саналади. У "қалдирғочлар" дарвозасига 5 гол уришга эришган. Игорь улардан учтасини уйда, иккитасини сафарда киритган.

Учрашувни сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли жамоамиздан Дилшод Раҳматуллаев, рақибдан Жавлон Иброҳимов ва Хуршид Ғиёсов ўтказиб юборади.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин 24 октябрь, чоршанба куни 18:00да "Миллий" стадионда бошланади.