Клуб янгиликлари

"Пахтакор" дербига тайёргарликни якунлади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Суперлига 26-тури арафасида "Локомотив" билан беллашувдан аввал "Жар" стадионида охирги машғулотини ўтказди.

Машғулотда асосий таркибдаги барча футболчи мураббийлар штаби бошчилигида бир соатча вақт мобайнида шуғулланди. Таркибда жароҳат олган ёки дисквалификацияга учраган ўйинчилар йўқ. Жамоа одатий чигалёзди машқларидан сўнг тўп билан ишлаш машқларига эътибор қаратди. "Пахтакор" катта аҳамиятга эга дербига яхши кайфиятда тайёргарликни якунлади.