Клуб янгиликлари

Владимир Козак ва Александр Лобанов ўқувчилар билан учрашди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футболчилари мактаб ўқувчилари билан учрашувларда иштирок этишди.

Александр Лобанов Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, у ерда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашди. Болалар билан суҳбат жараёнида кўплаб саволларга жавоб қайтарди.

Владимир Козак эса Шайхонтоҳур тумани 192-умумий зрта таълим мактабига бориб, дастлаб майдонда ўқувчилар билан қисқа вақт мобайнида футбол ўйнади. Шундан сўнг эса болалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Владимирга мурожаат қилишди. Унинг футболга кириб келиши, қийинчиликлар, "Пахтакор"да фаолияти бошидан ўйнаб келаётгани, миллий терма жамоа ва бошқа мавзуларда берилган саволларга жавоб қайтарди.