Клуб янгиликлари

"Пахтакор" машғулотларни давом эттирмоқда

Клуб янгиликлари

Жамоамиз кечадан яна машғулотларни давом эттирди.

"Сўғдиёна" билан назорат учрашувидан сўнг бир кун дам олган футболчилар кеча "Жар" стадионида яна машғулотга қайтишди.

Миллий терма жамоа йиғинида жароҳат олган Шерзод Аъзамов тикланиш жараёнини ўтаётган бўлса, Элдор Суюнов ва Жалолиддин Машарипов машғулотда иштирок этишди. 15 октябрь куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши назорат беллашуви ўтказиш режалаштирилган. Тўрт нафар футболчи терма жамоалар ихтиёридан 17 октябрь куни жамоамизга қайтиб, машғулотларга қўшилишади.