Клуб янгиликлари

Элдор Суюнов Тошкент иқтисодиёт ва сервис коллежи талабалари билан учрашди

Клуб янгиликлари

Жума куни "Пахтакор" дарвозабони Элдор Суюнов пойтахтимиздаги иқтисодиёт ва коллеж талабалари билан учрашди.

Ўз соҳасида муваффақиятларга эришаётган инсонлар билан коллеж талабаларини учраштириш орқали катта ҳаётга яқинлашаётган ёшларни ўз мақсадлари сари курашишга чорлаш ва янада кўпроқ йўналтиришда бундай учрашувларнинг аҳамияти юқори. Коллеж талабалари савол-жавоб тарзида ўтган учрашувда Элдорга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Ўз навбатида посбонимиз фаолиятини бошлаши, касбидаги қийинчиликлар ва уларни енгиб ўтишда сабр зарур экани, "Пахтакор", миллий терма жамоа, танқидлардан тўғри хулоса чиқариш, машғулот жараёнлари хусусида берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Учрашув якунида энг яхши уч савол эгасига, шунингдек, бошқа хоҳловчиларга Суюнов "Пахтакор" футбол клуби томонидан совғаларни тақдим этди.