Клуб янгиликлари

Олти футболчимиз Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг олти нафар ўйинчиси Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига таклиф этилди.

6-17 октябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган йиғин ва ўртоқлик учрашувларига Эктор Купер жамоамиздан олти нафар футболчини чақирди. Элдор Суюнов, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Акмал Шораҳмедов ва Жалолиддин Машарипов КХДР ва Қатарга қарши ўтадиган беллашувларда иштирок этишлари мумкин.