Клуб янгиликлари

Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган турнир ўтказилди

Клуб янгиликлари
Тошкентда 2005 йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида хотира турнири ташкил этилди.

16-21 сентябрь кунлари "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси, хизмат кўрсатган спорт устаси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишлаб бўлиб ўтган мусобақада 12 жамоа иштирок этди: "Пахтакор", Жиззах ФМ, "Ёшлик", Термиз ФМ, "Бунёдкор", "Кимёгар", Андижон академияси,  Янгиер академияси, Жомбой БЎСМ, "Пахтакор-2", 16-БЎСМ ва "Спартак" Қўқон.

Финалда "Пахтакор" академиясининг икки жамоа ўзаро тўқнаш келди. Унда асосий таркиб вакиллари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларни ғолиб жамоадан Шохруҳ Бекматов, "Пахтакор-2"дан Улуғбек Кенжаев киритди. Финалдан сўнг Баҳодир Иброҳимов хотирасига ёдга олиниб, ғолиб ва совриндорларга совғалар топширилди.