Клуб янгиликлари

Ярим финалга йирик ғалаба билан

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Локомотив"дан 4:0 ҳисобида устун келди.

Ўйинда ташаббусга эга бўлган жамоамиз рақибни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирган "Шерлар" 21-дақиқада ҳисобни очишди. Бурчак зарбаси ўйинга киритилгач, Аъзамовнинг уринишидан сўнг Кримец боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни очди - 1:0. 42-дақиқада "Локомотив" ярим ҳимоячиси Абдуллаев қўпол ўйнагани сабабли майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимда ўнга яқин ўта қулай вазиятларни юзага келтирган "Пахтакор" уларнинг учтасидан унумли фойдаланди. 53-дақиқада Безерра боши билан Гонсалвеш оширган тўпни дарвозага аниқ йўллади. 82-дақиқада Тиаго бу сафар Чераннинг пасидан яккама-якка ҳолатда тўпни Нестеровнинг устидан ошириб дарвозага ошириб ташлади. Ўйинга якуний нуқтани Сергеев қўйди. 88-дақиқада Игорь ўнг қанотдан Яхшибоев оширган тўпни дарвозага жойлади - 4:0.

"Пахтакор" дербидаги йирик ғалаба ёрдамида Ўзбекистон Кубоги ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 4:0 (1:0)
18 сентябрь. "Пахтакор" стадиони. 12397 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, А.Цапенко, С.Шоюсупов.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов (Козак, 70), Раҳматуллаев (Аҳмадов, 65), Машарипов (Яхшибоев, 83), Черан (Искандеров, 87), Гонсалвеш (Сергеев, 77), Безерра.
"Локомотив": Нестеров, Махарадзе (Туропов, 85), Абдуллаев, Алибоев, Абдухолиқов (Рашидов, 58), Мирзаев (Ғофуров, 72), Тўхтахўжаев, Шоаҳмедов (Омонов, 89), Зотеев, Исмоилов, Йелич.
Голлар: Кримец, 21 - 1:0. Безерра, 53 - 2:0. Безерра, 82 - 3:0. Сергеев, 88 - 4:0.
Огоҳлантиришлар: Махарадзе, 19. Абдухолиқов, 42. Суюнов, 42. Тўхтахўжаев, 48. Сайфиев, 60. Козак, 75.
Четлатиш: Абдуллаев, 42.