Клуб янгиликлари

Футзалчиларимизда дуранг ва ғалаба

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футзал жамоаси чемпионатнинг 15-турида Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди.

Биринчи учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Жамоамиздан голга Феруз Фахриддинов муаллифлик қилди.

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" - 1:1
Голлар: Тоҳиров 24 - Фахриддинов 8.

Бугун ўтказилган иккинчи беллашувда футзалчиларимиз 5:1 ҳисобида мезбонларни доғда қолдиришди. Фахриддинов, Ирсалиев, Файзуллаев ва Шавкатовнинг голлари навбатдаги ғалабани тақдим этди.

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" - 1:5
Голлар: Жуманов 26 - Фахриддинов 8, 31, Ирсалиев 17, Файзуллаев 25, Шавкатов 33.